Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Бектемир туманини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди

22.03.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 17.03.2021 йилдаги «2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри Бектемир туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 147-сон қарор қабул қилинди.

 

Қуйидагилар Бектемир туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширишнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди:

  • туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш;
  • кичик ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш бўйича қўшимча инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
  • саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш орқали солиқ базасини кенгайтириш;
  • муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, аҳолининг тоза ичимлик суви, табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш ва бошқалар.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри Бектемир туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;
  • 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри Бектемир туманида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
  • 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри Бектемир туманида йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини ва электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ҳамда алоқа тармоқларини яхшилаш, кўп квартирали уйларнинг атрофларини ободонлаштириш чора-тадбирлари;
  • 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри Бектемир туманида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш чора-тадбирлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.