Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Бино ва иншоотлар бўйича ёнғин хавфсизлиги аудити ўтказилади

28.12.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2023 йилдаги «Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бино ҳамда иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан ёнғин аудитини ўтказишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги 679-сон қарори қабул қилинди.

 

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг 2024 йил 1 январдан бошлаб ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳолаш тартиби (ёнғин аудити) жорий этилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни белгиловчи Ёнғин аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳоловчи ёнғин аудиторлик ташкилоти ва унинг таркибидаги ёнғин аудиторларига нисбатан талаблар;
  • ёнғин аудиторлик ташкилоти ҳамда ҳимояланадиган объект мулкдорининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги;
  • жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигига мувофиқлигини баҳолаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш тартиби;
  • ёнғин аудиторлик ташкилотининг экспертларини тайинлаш, синовдан ўтказиш, аттестациядан ўтказилган экспертлар реестрини юритиш, сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби.

 

Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигига мувофиқлигини баҳолаш натижалари бўйича хулосанинг амал қилиш муддати – бир йил.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Ёнғин аудиторлик ташкилотининг мутахассисларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Сертификатланган мутахассис – мувофиқликни баҳолаш соҳаси бўйича зарур билим, кўникма, амалий иш тажрибаси ва олий маълумотга эга бўлган ҳамда ФВВ Академиясида ўқув дастурини тамомлаган ва белгиланган тартибдаги тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахс.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.12.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48