Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи (13.06.2018 йилда 1458-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ).
Маълумот учун: республикада ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган, алоҳида рўйхатга киритилган маҳсулотлар сертификатлаштирилиши лозим. Ўзбекистон сертификатлаштириш миллий тизимида маҳсулотлар мувофиқлигини тасдиқлашнинг тавсия этилаётган чизмалари (жами 9 та) қўлланилади.
Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи яна битта чизма – 7А амалга киритилади. У битта ташқи савдо контракти доирасида четдан келтирилган маҳсулотни (транспорт воситаларидан ташқари) сертификатлаштиришда қўлланилади. Сертификат 1 календарь йилидан ошмаган муддатга берилади.
7А чизмаси бўйича сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этиш зарур:
- маҳсулотнинг аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган ташқи савдо контракти;
- маҳсулотни етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган келишув.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.07.2018 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.