Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Божхона брокерлари суғурталаниши лозим

08.10.2018

 

3.10.2018 йилдаги ЎРҚ–494-сон Қонун билан Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Божхона брокери фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш – мажбурий

 

Божхона брокери – божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни декларантнинг ёки ваколатли шахснинг топшириғига биноан ва унинг номидан шартнома асосида амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахси. Илгари бунга махсус рухсатнома талаб этилар эди, бироқ у 1 июндан бекор қилинди (11.04.2018 йилдаги ПФ-5409-сон Фармонга 1-иловага қаранг). Шу муносабат билан Божхона кодексига тегишли тузатишлар киритилди (рухсатнома ҳақида ҳеч нарса дейилмаган, таҳр.).

 

Бироқ энди божхона брокери декларант ёки ваколатли шахс олдидаги ўз фуқаролик жавобгарлигини ЭКИҲнинг 1 000 баравари миқдорида суғурталаши шарт (мақола эълон қилинган кунда – 184 млн 300 минг сўм). Сумма тасодифан белгиланмаган, у илгари рухсатнома олиш учун талаб қилинадиган божхона тўловлари тўланишини таъминлаш миқдори билан бир хил.  

 

Маълумот учун: декларант – товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс.

 

Ваколатли шахс – товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс.

 

Илгари божхона брокерлари суғурталашни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш мумкин бўлган усуллардан бири сифатида ихтиёрий равишда танлаши мумкин бўлган  (Божхона кодексининг 339-моддаси). Бунда алоҳида баён этилган суғурталаш тартиби бўлмаган. Суғурталашга мажбурий мақом берилиши билан бундай ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда.

 

Декларант ваколатлари кенгайтирилди, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар малака сертификати бекор қилинди

 

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан божхона брокерларига мурожаат қилмасдан, БЮДни тўлдириш ва уларни божхона органларига топшириш мумкин бўлди. Барчаси Интернет орқали реал вақт режимида амалга оширилади. Бунинг учун ЯИДХПда «Декларацияловчи шахслар рўйхати» махсус интерактив хизмати жорий қилинди (батафсил қаранг).

 

Шу муносабат билан, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳар бир иштирокчиси товарларнинг божхона расмийлаштирувини тўсиқларсиз амалга ошириши учун:

 

а) божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака сертификати бекор қилинди. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис – бу божхона брокери ёхуд бошқа юридик шахс билан меҳнат шартномаси тузган ва ушбу юридик шахс номидан божхона расмийлаштируви бўйича иш бажарадиган ходим (Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахси).

 

Шу тариқа, меҳнат шартномаси тузилган ташкилотнинг ҳар қандай ходими божхона расмийлаштируви билан шуғулланиши мумкин.

 

б) декларантлар ҳуқуқлари кенгайтирилди. Улар қуйидагиларга ҳақли:

  • божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни бажариш учун божхона назорати зонасига кириш;
  • божхона масалалари бўйича божхона органларидан ахборот ва маслаҳатлар олиш;
  • товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудидан олиб чиқиш нияти тўғрисида божхона органларини хабардор қилиш;
  • дастлабки операциялар амалга оширилаётганда божхона мақсадлари учун зарур бўладиган ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
  • декларацияланадиган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона омборларига божхона назорати остида жойлаштириш.

 

Рухсат олиш ва келишишлар камайтирилди

 

Киритилган тузатишларга кўра устав фондида давлат улуши бўлган корхоналар:

  • товарни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини ваколатли орган билан келишиши;
  • товарни божхона ҳудудида/ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш мамлакатнинг иқтисодий манфаатларига зарар етказмаслиги ҳақида ваколатли органнинг хулосасини олиши шарт эмас.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум