Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2019 йилдаги 365-сон қарори билан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.
«Божхона иши» ва «Юриспруденция» йўналишлари бўйича бакалавриатга қабул бир нечта босқичда: дастлабки танлов; махсус касбий танлов; тест синовлари орқали ўтказилади.
Аризалар 1 январдан 1 апрелгача қабул қилинади.
Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
- ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
- якка тартибда суҳбатлашиш;
- индивидуал-психологик ўрганиш;
- умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
- тиббий кўрикдан ўтказиш.
Махсус касбий танлов 25 июнгача ўтказилади ва қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
- психофизиологик ўрганиш;
- тиббий кўрикдан ўтказиш;
- ёзма иш (диктант);
- компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш;
- якка тартибдаги якуний суҳбат.
Тест синовлари 5 июлгача ўтказилади.
Ушбу олий ўқув юртининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби алоҳида низом билан тасдиқланган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.04.2019 йилдан кучга кирди.