Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Божхона қиймати декларацияси шакллари тасдиқланди

24.03.2017

Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами  2868, 2017 йил 14 март) билан Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

Божхона қиймати декларацияси - божхона юк декларациясининг (БЮД) ажралмас қисми бўлиб, товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига БЮД билан бир пайтда топшириладиган ҳужжат. У тегишли БЮДга илова қилинади, усиз ҳақиқий ҳисобланмайди.

 

Декларация “Товарларни электрон декларациялаш” автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида электрон шаклда ёки қоғоз шаклда 4 нусхадан иборат А4 форматдаги варақларда тақдим этилиши мумкин. Ҳужжат ўзбек ёки рус тилида тушунарли тўлдирилган бўлиши, ўчиришлар ва бўяшлар бўлмаслиги керак.

 

Товарларнинг божхона қиймати олиб кириладиган товарга доир битимнинг қийматига оид усули (1-усул) бўйича аниқланганда БҚД-1 шакли тўлдирилади, бошқа усуллардан фойлаланилганда – БҚД–2 шакли тўлдирилади.

 

Божхона қийматини аниқлаш усуллари ҳақида батафсил бу ерда ёзган эдик.

 

Декларация иккита асосий варақлардан иборат:

•  биринчиси БЮДда декларацияланаётган барча товарларга тааллуқли маълумотларни сақлайди;

• иккинчисида декларацияланаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда фойдаланилган маълумотлар ва божхона қиймати миқдорининг ҳисоб-китоблари кўрсатилади.

 

Агар битта БЮДда учдан ортиқ товарларнинг номлари декларацияланаётган бўлса, божхона қийматини декларациялаш учун қўшимча варақлардан фойдаланилади. Бунда қўшимча варақлар сифатида БҚД варағининг иккинчи асосий шаклидан фойдаланилади. БҚДнинг барча варақлари учинчи варағидан бошлаб қўшимча варақлар бўлиб ҳисобланади.

 

БҚД у тўлдиришга асос бўлган ҳужжатлар билан бирга божхона органига тақдим этилади.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламининг 22.03.2017 йилдаги 11 (771)-сонида расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтганидан кейин кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, 

экспертимиз.

 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48