Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Божхона тўловлари ундирилмайдиган почта ва курьерлик жўнатмаларининг янги нормалари тасдиқланди

27.07.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 19.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3873-сон қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

 

а) жисмоний шахслар номига келаётган, божхона тўловлари ундирилмайдиган товарлар учун жўнатма турига: почта ва курьерлик жўнатмаси орқали келаётганлигига қараб чекланган меъёрлар белгиланди. Илгари почта ва курьерлик жўнатмалари учун ягона меъёр амал қилар эди – ойига 1 000 АҚШ доллари.  

 

Маълумот учун. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхонада назорат қилиш қоидаларига мувофиқ:

  • халқаро почта жўнатмалари – тегишли ўрамда муайян манзилга жўнатилган ёзма хат-хабарлар, посилкалар ва босма нашрлар;
  • халқаро курьерлик жўнатмалари – қисқа муддатларда қўлдан қўлга топширган ҳолда етказиб бериладиган почта карточкалари, хатлар, бандероллар, посилкалар, босма нашрлар.

 

б) халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали юридик шахслар номига келадиган, божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларнинг қиймати белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Жўнатмани қабул қилувчи

Почта жўнатмалари учун чекланган меъёр

Курьерлик жўнатмалари учун чекланган меъёр

Жисмоний шахс

100 АҚШ доллари

бир чоракда 1 000 АҚШ доллари

(илгари – бир ойда 1 000 АҚШ доллари)

Юридик шахс

100 АҚШ доллари

 

Мониторинг қилиш механизмини соддалаштириш мақсадида почта алоқаси операторлари ва провайдерлари зиммасига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар тўғрисида маълумот бериш мажбурияти юклатилди. Бунинг учун қуйидаги ахборотни электрон тарзда олдиндан тақдим этиш имконини берувчи махсус тизим жорий этилади: қабул қилувчининг ФИО, унинг манзили, паспорт серияси ва рақами ёки СТИР, шунингдек почта алоқаси оператори ёки провайдерининг номи, жўнатувчи давлат, жўнатманинг тавсифи ва унинг қиймати.    

 

Сентябрь ойига келиб ДБҚ ДСҚ билан биргаликда халқаро курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарларни қабул қилувчини СТИР ёки паспорт маълумотлари орқали идентификациялаш имконини берувчи электрон базаларнинг идоралараро интеграцияси амалга оширилишини таъминлайди. 

 

Кириб келаётган халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви:

  • темир йўл ва автомобиль транспорти орқали етказишда – махсус белгиланган божхона постларида;
  • ҳаво транспорти орқали етказишда – халқаро аэропортлар ёки уларга яқин ҳудудларда жойлашган божхона постларида амалга оширилади.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум