Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Болалар боғчалари намунавий лойиҳалар асосида 70 ва 120 ўринлик қилиб қурилади

03.01.2017

Президентнинг «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур тасдиқланди (кейинги ўринларда – Дастур). У қуйидагилардан иборат:

  • мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси;
  • 2017-2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг асосий параметрлари, молиялаштириш ҳажми ва манбалари;
  • 2017-2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича қисқа муддатли гуруҳларни ташкил қилишнинг асосий параметрлари.

 

Дастур 5 та асосий вазифа ва йўналишларни амалга оширишга бағишланган бўлиб, улар:

 

1. Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш;

 

2. Мактабгача таълим сифатини ошириш, мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш;

 

3. Мактабгача таълим муассасаларида 5-6 ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича 6100 та қисқа муддатли гуруҳни ташкил этиш;

 

4. Замонавий педагогик технологиялар ва услубларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим муассасалари учун педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш;

 

5. 2200 та мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, қишлоқ жойларда мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш (намунали лойиҳалар бўйича 70 ва 120 ўринли), уларни замонавий талабларга жавоб берадиган инвентарь, жиҳоз, ўқув-методик қўлланмалар ва мультимедиали воситалар билан таъминлаш.

 

Бунда болалар боғчаларини ривожлантиришни молиялаштириш Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари (қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш), маҳаллий бюджет (ҳудудни ободонлаштириш ва ичимлик суви билан таъминлаш), Давлат бюджети (жиҳозлаш) ҳамда грантлар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

Дастурни рўёбга чиқариш учун Бош вазир бошчилигидаги Республика комиссияси тузилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 





 

Самир Латипов,
экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Болалар боғчалари учун пластик карта орқали пул тўланг

 

 

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48