Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТМБнинг йиллик инвентаризациясига қандай тайёрланиш керак Шартномадаги истеъмол ҳажми ошиб кетса, бизнес субъектлари электр энергияси ва газ учун қандай ҳақ тўлайди БҲМС бўйича бухгалтерия баланси қандай тузилади

Болалар боғчаларида давоматни автоматлаштирадилар

04.01.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2024 йилдаги 848-сон қарори билан мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди.

 

30.09.2024 йилдаги ПФ-152-сон Президент Фармонига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти директори ўринбосарига таълим сифатини таъминлаш, педагог ходимларнинг узлуксиз касбий ривожланишини таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига инновациялар, илғор педагогик ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш вазифалари юклатилади.

 

Давлат МТТларида ходимлар иш ҳақини, озиқ-овқат харажатлари, ота-оналарга алимент бўйича тўловлар ва бошқа тўловларни биометрик идентификация технологиясидан фойдаланган ҳолда автоматик ҳисоблаш жорий этилади.

 

Бўш иш ўринларини ҳисобга олиш, болаларни навбатга қўйиш ва МТТга жойлаштириш учун йўлланмаларни шакллантириш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "Болалар боғчаси" мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида амалга оширилади.

 

2025 йил 1 февралдан Тошкент шаҳрида пилот синови тариқасида, 2025 йил 1 июлдан эса барча давлат МТТларида "Болалар боғчаси" ахборот тизими орқали ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давомати, иш вақти, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини ҳисобга олиш жорий этилади.

 

"Болалар боғчаси" ахборот тизимига хизмат кўрсатиш, уни қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштиришни "UZINFOCOM" МЧЖ тизим оператори амалга оширади, бунда кўрсатилган хизматлар учун ота-оналар бадалининг 2 фоизи йўналтирилади.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб ходимлар ва болаларнинг давоматини шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали назоратга олишни йўлга қўйиш учун болалар боғчаларини планшетлар ва бошқа ускуналар билан таъминлаш учун давлат бюджетидан камида 50 млрд сўм ажратади.

 

2025 йил 1 июлдан фискал белгили касса чеки берилмасдан ота-оналар тўловларини қабул қилиш тақиқланади. Ота-оналар тўловларининг тушуми тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларининг ахборот тизимига автоматик тарзда узатилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ даромад солиғидан озод қилишни қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 23.12. 2024 йилдан кучга кирди.                                   

 

                                        Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2025-01-06
  • USD:12942.01 (+0.00) сум
  • EUR:13341.92 (+0.00) сум
  • RUB:117.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52