Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Болалар боғчаси қандай пуллик хизматларни кўрсатиши мумкин

22.01.2019

Рус тилида ўқиш

Мактабгача таълим вазирининг буйруғи (18.01.2019 йилда 3123-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат МТМларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, давлат болалар боғчаларига қуйидаги пуллик хизматларни кўрсатишга рухсат берилади:

 

биринчидан, дам олиш кунлари ва МТМда иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш, уни ўқитиш;

 

иккинчидан, дастурдан ташқари тўгараклар ташкил этиш:

  • спорт-соғломлаштириш (каратэ, таэквондо, сузиш, шахмат, шашка, гимнастика, массаж ва б.);
  • бадиий-эстетик (хор, рақс, тасвирий санъат ва б.);
  • фанлар бўйича (чет тиллар, математика, ақлий арифметика, мантиқ, информатика ва б.).

 

Бундай хизматлар кўрсатиладиган гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг аризасига кўра қабул қилинади. МТМ раҳбари ҳамда ота-онадан бири билан шартнома тузилади, шунингдек буйруқ қабул қилинади. Унда боланинг Ф.И.О., туғилган йили, кўрсатилаётган хизмат тури ва қабул қилинаётган гуруҳи кўрсатилади. Гуруҳда болаларнинг сони 25 нафардан ошмаслиги керак.

 

Қўшимча гуруҳларда ишлашга келишув асосида МТМ ходимлари асосий иш вақтидан ташқари вақтда ҳамда тегишли мутахассислар четдан жалб этилиши мумкин. Бунда қўшимча хизматларни кўрсатиш МТМнинг ўқув дастури бўйича олиб бориладиган таълим-тарбия жараёнига халақит бермаслиги керак. Суд ҳукми билан ёки тиббий хулосага мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахслар машғулотларга қўйилмайди.  

 

Кўрсатилиши режалаштирилаётган пуллик хизматлар турлари ҳамда уларнинг қийматини болалар боғчаси ўзининг кузатув кенгаши (унинг таркибига, ш.ж., ҳар бир гуруҳдан камида 3 та ота-она киради) йиғилишида ушбу масалаларни албатта муҳокама қилган ҳолда белгилайди. Нархлар прейскуранти МТМ раҳбари томонидан тасдиқланади ва тегишли мактабгача таълим ҳудудий бўлинмаси билан келишилади. Ҳужжат барча хоҳловчилар кўриши мумкин бўлган жойларда эълонлар тахтасига осиб қўйилади.

 

Прейскурант билан бир қаторда қўшимча хизматларнинг иш режаси ва ўтказиладиган машғулотлар жадвали ҳам бўлиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум