Президентнинг 17.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида шу ва бошқа ташкилий тадбирлар назарда тутилган. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинган.
Институтдаги қайта ташкил этиш
Институтда қайта ташкил этиш бошланди, ўзгартиришлар жадвалда кўрсатилган:
Янги ташкил этиладиган бўлинмалар |
Бошқа муассасаларга ўтказиладиган бўлинмалар |
||
Номи |
Вазифалари |
Номи |
Қуйидагиларга ўтказилади: |
Ноёб ўсимликлар турлари кадастри ва мониторинги лабораторияси |
|
|
Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти
|
Ўзбекистон флораси лабораторияси |
|
Анатомия ва цитоэмбриология, дарахт ва ўт ўсимликлари интродукцияси, шунингдек, доривор ўсимликлар лабораториялари |
Академик Ф.Н.Русанов номидаги Ботаника боғи
|
Ботаника музейи |
|
|
Янги бино қурилади
Академик Ф.Н.Русанов номидаги Ботаника боғи ҳудудида Институт, Миллий гербарий ва Ботаника музейини жойлаштириш учун янги замонавий бино қурилади.
Илмий тадқиқотлар ривожлантирилади
Яқин орада Миллий гербарийнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш бўйича 2018–2020 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
2018–2020 йилларда Фанлар академияси Ботаника институтининг ўсимликлар хилма-хиллигини ўрганиш ва сақлаб қолиш соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларини ривожлантириш, шунингдек, салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш режалаштирилган.
Институт хорижий мамлакатлардаги етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиради.
Институт негизида:
- ўсимликларнинг молекуляр филогенияси;
- биогеографияси;
- хемотаксономияси;
- ўсимликлар оламининг бошқа йўналишлари бўйича қўшма илмий лабораториялар ташкил қилиш учун грант маблағлари жалб этилади.
Олег Гаевой.