Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Бозорлар ўрнига гипермаркетлар қурилади

29.03.2017

Президентнинг 28.03.2017 йилдаги Қарори билан 2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастури тасдиқланди. Ҳужжатни ЎзА эълон қилди.

Дастурда намунавий лойиҳалар бўйича 4 типдаги гипермаркет, супермаркет ва минимаркетлар кўринишидаги, шунингдек, уларга туташ майдонларда барпо этиладиган енгил конструкцияли, вақтинчалик йиғма павильонлардан иборат савдо мажмуаларининг қурилишини назарда тутади. Унинг амалга оширилиши билан Республика комиссияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий ишчи комиссиялар шуғулланади.

 

Тадбирлар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

  • қишлоқ жойлардаги деҳқон бозорлари ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қурилишига – Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг (ТИФ МБ) маблағлари, шаҳарларда эса – тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳамда тижорат банкларининг МБнинг  қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоизларда камида 5 йил муддатга ва асосий қарзни қайтариш бўйича камида 1 йиллик имтиёзли давр билан ажратиладиган кредитлари;
  • шаҳарлар ва қишлоқ жойларда туташ майдонларда барпо этиладиган енгил конструкцияли, вақтинчалик йиғма павильонлар қурилишига – ТИФ МБнинг маблағлари;
  • савдо мажмуаларига туташ ҳудудларни ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдонларини ободонлаштириш – ТИФ МБ ҳамда тадбиркорлик субъектлари маблағлари.

 

Қурилишни амалга ошириш учун ТИФ МБ ҳузурида Бозорлар қурилиши дирекцияси ташкил қилинган бўлиб, у республика ҳудудларида пудрат ташкилотларини танлаш ишлари билан шуғулланади. Қурилиши тугалланган объектлар тадбиркорлик субъектларига сотилади.

 

Бу муҳим! 2020 йил 1 январгача бўлган муддатгача:

  • Бозорлар қурилиши дирекцияси – замонавий савдо мажмуаларини қуриш учун берилган ер участкалари учун ер солиғи, шу жумладан, битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда давлат божлари ва йиғимлар, қурилиши тугалланган замонавий савдо мажмуаларини белгиланган тартибда сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ҚҚС, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар тўлашдан;
  • Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, замонавий савдо мажмуалари қурилишига сэндвич-панеллар етказиб берадиган ташкилотлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

 

2017 йил 1 апрелдан деҳқон бозорларига туташ ҳудудларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ушбу деҳқон бозорлари таркибига ўтказилади ва кейинчалик улар фаолиятидан тушган пул тушумлари деҳқон бозорларининг солиқ солинадиган даромадлари таркибига киритилади ҳамда ушбу маблағларнинг 50 фоизи маҳаллий бюджетларга йўналтирилади.

 

Бундан ташқари, худди шу санадан эътиборан 50 та ва ундан ортиқ савдо ўринлари мавжуд бўлган барча деҳқон бозорларида, шунингдек, деҳқон бозорларига туташ ҳудудлардаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимнинг йиғилиши давлат солиқ хизмати органларининг ходимлари томонидан назорат қилиниши таъминланган ҳолда фақат банк тизими орқали ундирилишини автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш мажбурий тартибда жорий қилинади.

 

Шунингдек, Қарорда ваколатли давлат органларига қатор топшириқлар ҳам сақланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

  экспертимиз.

 

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48