Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак

Бозорларда бир марталик йиғимларнинг минимал миқдорлари белгиланди

18.01.2016

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 14 январда 2751-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги минимал миқдорлари белгиланди.

 

Эслатиб ўтамиз, кўрсатилган тўловларнинг минимал миқдорлари 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ–1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ ҳар йили белгиланади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳам ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган минимал миқдорлардан паст бўлмаган миқдорда ҳар йили тасдиқлайдилар.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 18 январдаги 2-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.