Президент томонидан 19.04.2024 йилдаги “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-68-сонли Фармон имзоланди.
2025 йил 1 январдан:
- Интернетда таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш;
- Букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилмоқда.
Лицензиялар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек ҳайрия жамғармалари ва ташкилотлар лотереяларни фақатгина лотерея ташкилотчилари орқали ўтказишлари мумкин.
2025 йил 1 январдан лотерея, интернетда ўйинларни ташкил этиш ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4% ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади.
Жисмоний шахсларнинг ўтказиладиган лотереялар ҳамда ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари жисмоний шахслар даромад солиғи тўлашдан озод этилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.04.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев