Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Бюджет жараёни очиқ-ошкора бўлади

02.01.2021

Рус тилида ўқиш

30 декабрь куни Президент томонидан «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий фондларнинг ҳар йиллик, микрофирма ва кичик корхоналар учун 3 йиллик мажбурий қайта баҳолаш тартиби бекор қилинади;
  • ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:

а) бюджет ташкилотлари бўйича:

- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 99,2%;

- Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига – 0,4%;

- Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 0,4%;

б) бошқа тўловчилар бўйича:

- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 98,4%;

- Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига – 0,8%;

- Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 0,8%;

  • қуйидагилар тасдиқланади:

а) «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси олтин, палладий, кумуш ва мис бўйича 15% миқдорида;

б) рентабеллик даражасидан келиб чиқиб «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ учун фойда солиғи ставкалари;

  • Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.

 

Олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим миқдори 1 граммига 1 минг сўм миқдорида сақлаб қолинади.

 

2021 йилда ДСҚ томонидан белгиланган ҳолларда солиқ тўловчиларга солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини 5 кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солинмайди.

 

Президентнинг 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонига 1-иловада назарда тутилган товарларни (оқ ва бошқа шакардан ташқари) республика ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси 2021 йил 31 декабрга қадар қўлланилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021 йилда II даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари;
  • 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнози;
  • Фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати;
  • 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари;
  • ХТВ, ССВ, Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитасининг бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятининг самарадорлиги индикаторлари. Уларнинг ижросини баҳолаш вазирлик ва идораларнинг Ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.

 

Ривожлантириш дастурларининг самарадорлиги натижаларини таҳлил қилиш мақсадида вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратлари тузилмасида ички аудит хизматлари жорий қилинади.

 

Қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми тўлиқ ҳажмда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қолдирилади:

  • ЖШДС;
  • ҚҚС (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган ҚҚС бундан мустасно);
  • фойда солиғи (йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғи бундан мустасно).

 

2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Кадастр агентлиги, «Ўздаверлойиҳа» илмий-лойиҳа институти, ДСҚ ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 апрелгача қишлоқ хўжалиги ерлари бор юридик шахслар, жумладан деҳқон хўжаликларига ерларни солиққа тортиш учун норматив қийматини етказиш топширилди.

 

Шунингдек ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:

  • 2021 йил 1 апрелга қадар бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш тартиби ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;
  • 2021 йил 1 июлга қадар давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаларини, шунингдек ушбу жамғармалар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим этиш тартиби ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;
  • Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида белгиланадиган дастурларда иштироки натижасида 2021 йил 1 январдан бошлаб олинган бонуслар, мукофотлар кўринишидаги пул тўловларининг ЖШДСдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасининг 2020 йил 31 декабрдаги сонида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48