Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил март ойида неча кун дам оламиз Ташкилотнинг молиявий ҳолатини қандай текшириш мумкин Ходим қачон моддий жавобгар бўлмайди

Бюджет ташкилотлари ходимлари учун айрим тўловларни тўхтатиб туриш муддатлари узайтирилди

23.09.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2020 йилдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 575-сон қарори билан бюджет ташкилотлари ходимлари учун айрим тўловларни тўхтатиб туриш муддатлари узайтирилди.

 

Ҳужжатга мувофиқ бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга Моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, Олий таълим муассасаларининг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда Директор жамғармаси (16.04.2020 йилдаги 232-сон ВМҚга асосан) маблағлари ҳисобига тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилади. Тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлар бундан мустасно.

 

Қарор билан Ўзбекистон Давлат бюджети, шунингдек Қорақалпоғистон Давлат бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар  бюджетларида назарда тутилган республика ва маҳаллий бюджетларнинг мақбуллаштирилган харажатлари тасдиқланди.

 

Шунингдек, Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида бюджет тизими бюджетлари ҳисобига қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг лимитлари мақбуллаштирилди.

 

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 224,28 млрд сўм миқдоридаги қуйидаги харажатлар:

  • 2020 йилга қўшимча ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтирилиши режалаштирилган маблағлар;
  • ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун туман маҳаллий бюджетларига ажратилган маблағлар;
  • Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган маблағлар мақбуллаштирилди.

 

Бунда Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг қисми - республика бюджетига ўтказилади. Ушбу қарорга мувофиқ мақбуллаштирилган қолган маблағлар - келгусида уларни коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига йўналтириш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.


.

Валюталар курси

2025-03-05
  • USD:12903.33 (+0.00) сум
  • EUR:13562.69 (+0.00) сум
  • RUB:144.48 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 март№ 09