Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Бюджет ташкилотлари ходимларига рағбатлантириш тарзидаги тўловлар вақтинча тўхтатилади

17.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

2020 йил учун Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва бюджет харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чоралар тасдиқланди (16.04.2020 йилдаги 232-сон ВМҚга қаранг).

 

Ҳужжат Президентнинг 15 апрелдаги пандемия даврида Давлат бюджетининг иккинчи даражали харажатларини қисқартиришга қаратилган қарори ижроси юзасидан қабул қилинган (шарҳга қаранг).

 

Жорий йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ва директор жамғармасидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади. Истисно – тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйлари ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланадиган ходимлар.

 

Барча бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ташқари):

  • 2020 йил 1 июлга қадар асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар (молиялаштириш бошланган чора-тадбирлар бундан мустасно) тўхтатилади, II чоракка режалаштирилганлари эса қисқартирилади ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилади;
  • коммунал хизматлар, озиқ-овқат ва канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатлар қисқартирилади;
  • Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш ҳажмини 2020 йилнинг II чорагида 3 трлн сўмдан оширилишига йўл қўйилмайди.

 

Солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан жамланадиган бюджетдан ташқари жамғармаларнинг 16 апрель ҳолатига мавжуд қолдиқ маблағлари, шу жумладан, тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларидаги миллий ва хорижий валютадаги қолдиқ маблағларининг 50%и республика бюджетига ўтказилади.

 

Республика бюджетида кўзда тутилган харажатларни мақбуллаштириш йўналишлари (жами -11 та йўналиш) рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга кўра айрим йўналишлар бўйича харажатлар мақбуллаштирилади бошқалари бўйича жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилади (таълим, давлат бошқарув органларини сақлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги, ҳудудларни ободонлаштириш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва бошқалар).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.04.2020 йилдан кучга кирди.

 

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50