Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар Товарни қайтаришда барча муддатлар ўтгандан сўнг қандай ЭҲФ тақдим этиш керак Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак

БЮДни тўлдириш тартиби ўзгармоқда

09.04.2025

Рус тилида ўқиш

Иқтисодиёт ва молия вазирининг «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (07.04.2025 й. АВда рўйхат рақами 2773-11).

 

Хусусан, декларация қилаётган шахс томонидан 31-графа («Юк жойлари ва товар тавсифи». «Маркировка ва миқдор — контейнерлар рақами — товар тавсифи»)ни тўлдиришда ТИФ ТН кодлари 07, 08, 0904, 1008, 1202, 1207409000, 2008191900 бўлган товарларни расмийлаштирувида фитосанитар сертификатида кўрсатилган маҳсулот етиштирилган туман (шаҳар) коди кўрсатилади. Агар фитосанитар сертификатида икки ёки ундан ортиқ туман (шаҳар) кўрсатилган бўлса, ҳар бир ҳудудга тегишли товарлар алоҳида товар сифатида ёзилади. 

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган ёки ушбу ҳудудга олиб кирилиб, бошқа божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг  28-графаси («Молия ва банк маълумотлари») ҳам тўлдирилади. 

 

Божхона тўловлари таснифлагичи қуйидаги позициялар билан тўлдирилмоқда:

  • Халқаро курьерлик жўнатмаларининг (1 кг (брутто) халқаро курьерлик жўнатмаси учун) божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари – коди 15;
  • Декларантнинг мурожаатига асосан божхона органи томонидан транзит декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилганлик учун божхона йиғими – коди 47;
  • Бир интеллектуал мулк объектини божхона реестрига киритилганлик учун божхона йиғими – коди 54.

 

Битим хусусияти таснифлагичи ва Товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичи янги таҳрирда тасдиқланмоқда (шу ерда танишиш мумкин).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.04.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев