Президентнинг “Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.
2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижросини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг:
- 2021 йил 1 октябрдан бошлаб цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкасини 20 дан 15%гача пасайтириш;
- 2022 йил 1 январдан бошлаб цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини икки баравар камайтирган ҳолда 22 500 сўм миқдорда белгилаш ҳақидаги таклифлари маъқулланди.