Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қўйиладиган талаблар юмшатилди

02.08.2018

Рус тилида ўқиш


Устав фонди, хорижий инвесторнинг энг кам улуши, рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи ва муассисларга талаблар юзасидан ўзгартиришлар киритилади (Президентнинг 1.08.2018 йилдаги Фармони).

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётганда унга шарҳ берган эдик.

 

Адлия ва Иқтисодиёт вазирликлари, шунингдек Давлат рақобат қўмитасининг чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қўйиладиган талаблар борасидаги таклифлари ўзгартиришларсиз қабул қилинган.

 

Биринчидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдори камайтирилади. Камида 30% миқдорида хорижий улушга эга бўлган ташкилот чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона деб тан олинар эди. Ушбу чегара 15%гача пасайтирилади.

 

Иккинчидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг устав фондидаги юқорида кўрсатилган улуш эгаси хорижий юридик шахс бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб бекор қилинади. Шу тариқа, жисмоний шахс бўлган инвесторлар учун имкониятлар кенгайтирилади.

 

Учинчидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдори 600 млн сўмдан 400 млн сўмгача камайтирилади.

 

Маълумот учун: юқорида кўрсатилган талаблар «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида, шунингдек Президентнинг 30.11.1996 йилдаги «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида»ги ПФ–1652-сон Фармони 1-бандида келтирилган.

 

Тўртинчидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдори 3 бараварга камайтирилади. Эслатиб ўтамиз, ҳозир Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, ҳужжатлар ўзи келган ҳолда тақдим этилганда унинг миқдори 32 ЭКИҲни ва Интернет орқали рўйхатдан ўтганда 16 ЭКИҲни ташкил этади.

 

Шу билан бирга, хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитациялаш муддатини 1–3 йилдан 5 йилгача ошириш, аккредитациядан ўтказганлик учун тўловни эса 3 баравар, 1200 АҚШ долларидан 400 АҚШ долларигача пасайтириш тўғрисидаги қарор ҳозирча маъқулланмади.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум