Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда

11.10.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 26.09.2024 йилдаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-149-сонли Фармони қабул қилинди.


Очиқликни таъминлаш, тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида тескари алоқани йўлга қўйиш мақсадида ҳужжатда 2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар назарда тутилган:

  • чиқиндилар билан ишлаш хизматларини тадбиркорларга топшириш бўйича тендерларни онлайн кузатиш имкониятини яратиш;
  • санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқинди йиғиш пунктларида видеокузатув камераларини ўрнатиш;
  • санитар тозалаш корхоналари маблағлари ҳисобидан барча турдаги махсус техникаларга жойлашувни онлайн аниқлаш (GPS) тизимларини ўрнатиш;
  • санитар тозалаш корхоналари ҳақида тўлиқ маълумот бериш, хизматлар сифати ва қамрови бўйича шикоятларни қабул қилиш учун "Call-марказ"ни ташкил этиш;
  • абонентларнинг ҳосил бўладиган чиқиндиларини олиб чиқиш жадваллари билан таништириш.

 

Чиқиндилар билан ишлаш масалалари бўйича аҳоли ва санитар тозалаш корхоналари ўртасидаги боғловчи бўғин сифатида Республика санитар тозалаш ишларини ташкил этиш маркази негизида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.

 

У қуйидагилар учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади:

  • чиқиндилар билан ишлаш соҳасида ягона норма ва стандартларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш;
  • қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими узлуксиз ишлашини таъминлаш;
  • "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш;
  • чиқиндилар полигонлари ҳудудида чиқиндиларни йиғиш, саралаш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш, ёқиш, утилизация қилиш ва йўқ қилиш учун эко-саноат зоналарини яратиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2025 йил 1 мартдан бошлаб санитар тозалаш корхоналари самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш мезонлари;
  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тизимига ўтказиладиган ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйиш жадвали.

 

Шунингдек, Фармон билан қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли ва юридик шахслар томонидан тўлов ҳисобланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасигача Агентликнинг махсус транзит банк ҳисобрақамларига тўланиши ва унинг махсус банк ҳисобрақамида жамланиши белгиланди.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 4 октябрдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова