Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Cпирт ва алкоголь ишлаб чиқариш: янги лицензиялаш тартиби ва жарималар тизими

05.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (23.08.2019 йилдаги 707-сон ВМҚ).

 

Янгиликларнинг кўп қисмини илгари чиққан ҳужжатларда қайд этилганлиги сабабли шарҳлаганмиз.

 

Биринчидан, лицензияловчи орган ўзгарди. Энди бу Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда – Инспекция) бўлади. Унга кенг доирадаги назорат ваколатлари берилган. Инспекция, хусусан, қуйидагиларга ҳам ҳақли:

  • Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинган ҳолда лицензиатни олдиндан хабардор қилмасдан ҳамда бизнес-омбудсманни хабардор қилиб, барча маъмурий, ишлаб чиқариш, лаборатория ва омбор биноларига кириш, ишлаб чиқариш линиялари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа техникани кўздан кечириш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва унинг сақланишини дастлабки назоратини амалга ошириш учун уни кўздан кечириш;
  • ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормативларга риоя этилишини текшириш, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларининг сақланиш сифати ва айланмасини, шу жумладан, ишлаб чиқаришда қўлланадиган хом ашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш;
  • лицензиат томонидан алкоголь маҳсулотини маркировкалаш ва кузатиш тизимини ўз ичига олувчи Ҳисобга олиш ахборот тизимига, шунингдек ДСҚ ахборот тизимига интеграциялашган электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимига ўз вақтида ва ҳаққоний маълумотларнинг киритилишини назорат қилиш;
  • қонун ҳужжатлари ва лицензия талаблари бузилиш ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларнинг ёзма равишдаги тушунтириш хатларини сўраш ва олиш;
  • лицензия талабларининг бузилганлиги учун жарималар солиш.

 

Иккинчидан, энди техник спирт ишлаб чиқарувчиларда лицензия бўлиши шарт, 2021 йил 1 январдан эса – пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқарувчиларга ҳам шундай талаблар қўйилади. Айрим лицензиялаш позицияларига тузатишлар киритилди. Масалан, ишлаб чиқариладиган вино ичимликларининг ўткирлиги – 7%дан 22%гача бўлади (4%дан 28%гача эди).

 

Учинчидан, қўшимча лицензиялаш талаблари ва шартлари белгиланди. Айримлари келгуси йилдан амал қилади (5.02.2019 йилдаги ПФ-5656-сон Фармонга қаранг). Улардан ташқари, қуйидагилар ҳам жорий этилди:

  • истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий ускуналарини мажбурий рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, унинг мулкдорларини Инспекцияда рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш, ишлаб чиқаришнинг техник ва технологик жараёнлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ўрнатилган йиллик ишлаб чиқариш қувватлари, шунингдек, муҳандислик-техник коммуникациялар ва ишлаб чиқариш цикли жойлашиши бўйича ҳужжатлардаги ўзгаришларни Инспекция билан олдиндан келишиш;
  • Инспекцияда кейинчалик рўйхатдан ўтказиш орқали маънан ва жисмонан эскирган истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий ускуналарини алмаштириш;
  • алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш тизимини ўз ичига олувчи истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этиш ва фойдаланиш, шунингдек, электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш;     
  • доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдори таъминланиши лозим, унинг минимал миқдори ишлаб чиқариладиган маҳсулот турига боғлиқ бўлади:
    • истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчилар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ;
    • бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун – БҲМнинг 1 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ.

 

Амал қилаётган лицензияни янги лицензиялаш талабларига биноан унинг муддати тугашини (31.12.2019 й.) кутмасдан, муддатидан олдин қайта расмийлаштириш мумкин.

 

Тўртинчидан, лицензия олганлик учун давлат божи ўрнига йиллик лизенция тўловлари жорий этилмоқда. Дастлабки тўлов лицензия олингунга қадар амалга оширилади – реквизитлар ва сумма талабгорга юборилган (тақдим этилган) билдиришномада кўрсатилади.

 

Йиллик лицензия тўлови миқдори ишлаб чиқариладиган маҳсулот гуруҳига қараб белгиланади:

Т/р

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот гуруҳи

Йиллик лицензия тўлови миқдори (БҲМ бараварида)

1

Ректификатланган истеъмол этил спирти

100

2

Техник этил спирти, эфиралдегидли фракция (этил спиртининг бош фракцияси)

25

3

Истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш

250

4

Ўткирлиги 7%дан 22%гача бўлган вино ичимликлари

250

5

Узум ва мева ароғи, узум ва резавор мева виноси, коньяк, коньяк ичимликлари, бренди, виски, ром, кальвадос

100

6

Узум ва резавор мева спирти, вино спирти, узумдан ва резавор мевадан тайёрланган спирт хом ашёси, узумли, виноли, коньякли, вискили, ромли, резавор мевали ва кальвадосли дистиллят, кўпикланадиган ва газланган вино

50

7

Узум ва резавор мевадан виноматериаллар

25

8

Пиво ва пиво маҳсулотлари:

 

йиллик қуввати 500 минг декалитрдан ортиқ

250

йиллик қуввати 500 минг декалитрдан кам

25

 

Лицензиялаш жараёнига киритилган ўзгартиришлар рўйхати бу билан тугамайди. Шунингдек таъкидлаш жоизки, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти фақат юридик шахслар — Ўзбекистон резидентлари томонидан амалга оширилади, истеъмол этил спиртини эса фақат устав фондида давлат улуши ёки хўжалик бошқаруви давлат органининг улуши 50% ва ундан юқори бўлган юридик шахслар ишлаб чиқариши мумкин.

 

Хорижда ишлаб чиқарилган истеъмол спиртидан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш тақиқланган. Шунингдек 2 ва ундан ортиқ лицензиатлар томонидан айни бир стационар бинода ва битта асбоб-ускунада истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш тақиқланади.

 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар Инспекцияга электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Мазкур ҳолатда улар талабгорнинг ЭРИси билан тасдиқланади. Аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

 

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлов кунидаги БҲМнинг 4 бараваригача оширилди (1 ЭКИҲ эди).

 

Бундан ташқари, ҳужжатда молиявий жарималар – лицензиатларга солинадиган жарималарнинг аниқ миқдорлари қайд этилган:

Т/р

Ҳуқуқбузарлик тури

Жарима миқдори

1

Ароқ, шунингдек, истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватлари қуйидагидан кам бўлмаган миқдорда ишлатилишини таъминламаслик:

 

60 фоиздан

150 БҲМ

40 фоиздан

250 БҲМ

2

Ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватлари қуйидагидан кам бўлмаган миқдорда ишлатилишини таъминламаслик:

 

50 фоиздан

150 БҲМ

30 фоиздан

250 БҲМ

3

Бошқа турдаги спиртдан (этил, коньяк ва мева, узумдан ректификатланган этил спирти, мевадан ректификатланган этил спиртидан ташқари) фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, хорижий этил спиртидан фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш

ишлаб чиқарилган маҳсулот баҳосининг (улгуржи нархларда) 200%и миқдорида, бироқ 150 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда

4

Этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини лицензия олиш чоғида аризада киритилмаган сақлаш жойларида сақлаш

бундай сақлаш жойларида бўлган маҳсулот қийматининг 100%и миқдорида, бироқ 150 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда

5

Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголь маҳсулотларини (пиводан ташқари)  бундай маҳсулотга белгиланган энг кам улгуржи нархлардан паст нархларда сотиш  

 

сотилган қийматнинг 20%и миқдорида, бироқ 100 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда

Жарима қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида айнан ўша қоида бузиш такроран аниқланганда

сотилган қийматнинг 50%и миқдорида, бироқ 200 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда

6

Истеъмол этил спиртини 100 фоизлик олдиндан тўловсиз сотиш

олиб чиқиб кетилган ёки ташиладиган маҳсулотнинг 100% қиймати, бироқ 150 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда

7

Алкоголь маҳсулотини (пиво маҳсулоти, кўпикланадиган ва табиий винодан ташқари) алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга ошириш бўйича лицензияга эга бўлмаган шахсга сотиш

олиб чиқиб кетилган ёки ташиладиган маҳсулотнинг 100% қиймати, бироқ 150 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда

8

Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотини Ҳисобга олиш ахборот тизими ҳисобига киритмасдан ишлаб чиқариш ва (ёки) муомалага чиқариш

50 БҲМ

9

Ҳисобга олиш ахборот тизимига ишлаб чиқарилган ва (ёки) муомалага чиқарилган истеъмол этил спирти, алкоголь маҳсулоти ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш

50 БҲМ

10

Бошқа лицензия талабларининг бажарилмаслиги

50 БҲМ

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.08.2019 йилдан кучга кирди

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум