Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

Давлат активларини харид қилиш осонлашди

08.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 1.07.2019 йилдаги ПҚ-4381-сон қарори билан давлат акциялар пакети (улушлари)ни реализация қилиш тартиб-таомили соддалаштирилди.

 

Биринчидан, энди давлат активларини бошланғич савдога қўйилган нархдан паст номинал қийматда сотиш мумкин.

 

Иккинчидан, Ҳукумат бир ой муддатда давлат акциялар пакети қатнашчиларнинг сотиб олишдаги устунлик ҳуқуқини қўлламаган ҳолда очиқ савдоларга қўйиладиган хўжалик жамиятлари рўйхатини тасдиқлайди.  Мазкур ҳолатда бошланғич нарх аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бухгалтерлик баланси бўйича 2019 йил 1 январь ҳолатида соф активларининг пропорционал улушига тенг бўлади. Соф активларининг миқдори уларнинг устав капитали миқдоридан камроқ бўлган тақдирда эса акциялар пакети (улушлар) номинал қийматда сотувга қўйилади.

 

Учинчидан, инвесторлар сотиб олинаётган давлат акциялар пакети (улушлари) қийматини уларнинг товар-хом ашё биржалари ҳисоб-китоб клиринг палаталаридаги ҳисобварақларида, Ўзбекистон банкларидаги “лоро” вакиллик ҳисобварақларида бўлган миллий валютада тўлаган ҳолда давлат акциялар пакети (улушлари)ни сотиб олишга ҳақли.

 

Тўртинчидан,  энди қуйидагилар талаб этилмайди:

  • андеррайтинг фаолиятини амалга ошириш учун, кейинги 3 йил мобайнида фаолиятнинг ижобий молиявий натижасини тасдиқлайдиган аудиторлик хулосаси мавжуд бўлиши (эмитентнинг қимматли қоғозлари чиқарилиши ва/ёки кафолатли жойлаштирилишини ташкил этиш бўйича хизматлар);
  • қайта тайёрлаш ёки уларнинг малакасини ошириш курсларини тугатганлик ҳақида сертификат – қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малакали аттестатини олиш учун.

 

Давлат акциялар пакетлари (улушлари)ни хусусийлаштиришда инвестиция воситачиси ёки маслаҳатчисининг хизматлари учун миқдори шартномада белгиланадиган мукофот пули, шу жумладан:

  • 1%гача - Давлат активларини бошқариш агентлиги қарори билан;
  • 2%гача - Давлат мулкини сотиш бўйича давлат комиссияси қарори билан тўланади.

 

2020 йилнинг 1 январига қадар қимматли қоғозларни сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун истисно тариқасида ташкилотлар, шу жумладан норезидентлар инвестиция маслаҳатчиси лицензиясини олмасдан жалб қилиниши мумкин. Бу ҳуқуқ Давлат активларини бошқариш агентлиги ва давлат улушлари кўпроқ бўлган хўжалик жамиятларига Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда тегишли бўлади.

 

2019 йил 1 августдан бошлаб Давстатқўм ойма-ой асосда қурилиш-монтаж ишлари қимматлашуви индексининг ҳисоб-китобини жорий этади. Келаси йилнинг 1 январига қадар бинолар ва иншоотлар қурилишининг замонавий тенденцияларини ҳисобга олувчи қайта тиклаш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилади ва янгиланади. 1 декабрга қадар эса энг яхши хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда, баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида, мулкчилик шаклидан қатъи назар объектларни баҳолашнинг ягона миллий стандартларини тасдиқлашлари лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52