5.11.2021 йилдаги ЎРҚ-727-сон Қонун билан «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.
Биринчидан, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари ва харажатлари прогнозига ўзгартиришлар киритилди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг харажатлари 24 239 490 млн сўмни ташкил этади.
Давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари 41 226 950,3 млн сўмни ташкил этади, улар орасида қуйидаги харажатлар мавжуд:
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма харажатлари - 273 000 млн сўм;
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси харажатлари - 759 000 млн сўм;
- ХТВ ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси харажатлари - 208 752,3 млн сўм.
Давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари прогнози 27 999 898,6 млн сўмни ташкил этади.
Иккинчидан, республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларига ўзгартиришлар киритилди. Республика бюджетидан уларга жами 160 616 670,5 млн сўм ажратилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.11.2021 йилдан кучга кирди.
Эльмира Сиразиева.