Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида қандай пулли хизматлар кўрсатилади

22.12.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2020 йилдаги 795-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низомга (28.03.2016 йилдаги 89-сон ВМҚ билан тасдиқланган) қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, ҳужжатда аниқлаштирилишича, пулли хизматлар автомобиль ўтказиш пунктининг нормал фаолиятига таъсир этмаган ҳолда, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мулкини ижарага бериш орқали белгиланган тартибда фақат тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади.

 

Пулли хизматлар кўрсатилиши учун автомобиль ўтказиш пунктининг географик жойлашуви, кўрсатилиши мумкин бўлган пулли хизматлар тури ҳамда уларни кўрсатиш учун ажратилиши мумкин бўлган майдон, ўтказиш пунктининг ўтказувчанлик қобилияти инобатга олинади.

 

Шунингдек Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати билан тўлдирилди. Улар қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораётган мобил алоқа операторлари хизматлари;
  • овқатланиш ҳамда санитар-гигиеник хизматларни ташкил этиш бўйича фаолият;
  • бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларнинг чакана савдоси;
  • йўловчилар учун қўл аравачаларини ижарага бериш;
  • йўловчилар ва уларнинг юкларини ўтказиш пункти ичида ташиш хизмати;
  • ўтказиш пункти орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларини майда таъмирлаш ишлари ҳамда уларни эвакуация қилиш;
  • ҳажми катта бўлмаган қўл юкларини сақлаб бериш;
  • транспорт воситаларида ташилаётган юклар билан операциялар амалга ошириш (юк ортиш, тушириш, қайта юклаш);
  • таржимонлик хизмати;
  • хизмат кўрсатиш (йўловчи божхона декларацияси ва миграция бланкаларини тўлдириб бериш, турли компьютер хизматлари, факс, Интернет) хоналари;
  • такси чақириш хизмати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.