Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Давлат экология қўмитаси Глобал экология фонди билан ҳамкорлик қилади

02.05.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 йилдаги 307-сон қарори билан мазкур идора Глобал экология фонди (ГЭФ) билан ҳамкорлик доирасида сиёсий ва операцион масалалар бўйича миллий ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Давлат экология қўмитасига қўшимча равишда қуйидаги вазифалар юкланди:

  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги устувор лойиҳаларни қисқа муддатли ва ўрта муддатли истиқболда амалга ошириш доирасида ГЭФ билан ҳамкорликни ривожлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
  • вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ГЭФ грантларини жалб этган ҳолда амалга оширилиши таклиф этилаётган лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш ва келишиш;
  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида амалга оширилаётган ва ГЭФ грантлари ҳисобига амалга оширилиши таклиф этилаётган мазкур лойиҳалар базасини шакллантириш ва мунтазам равишда янгилаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Гаевой. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум