Бу Президентнинг 13.12.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган.
Қайд этилишича, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан ҳукумат мобиль алоқаси тизимини ишга тушириш, синаш ва ундан тажриба тариқасида фойдаланиш амалга оширилди. У, шу жумладан, хорижда бўлиш вақтида махфийлик, тезкорлик, хавфсизлик ва телекоммуникация хизматларига сарфланадиган бюджет маблағларининг тежалишини таъминлайди (Президентнинг 18.04.2018 йилдаги “Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3673-сон қарорига қаранг).
Давлат органлари, ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг ўз хизмат вазифаларини бажаришда тизимдан фойдаланиши мажбурий бўлган ходимлари рўйхатини тасдиқлаш мазкур тизимни ривожлаштиришда кейинги қадам бўлади. Рўйхат 2019 йил 1 апрелдан кучга киради.
Самир Латипов.