Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Давлат хизматларини кўрсатиш регламентлари тасдиқланди

19.02.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2019 йилдаги 134-сон қарори билан Давлат хизматлари марказлари орқали туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, ФҲДЁ ва нотариатдан архив маълумотномаларини олиш, расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартиби белгиланди.    

                          

Ҳужжат билан фуқароларга қуйидаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди:

  • туғилганликни қайд этиш;
  • архив ҳужжатларини бериш:
    • ФҲДЁ органлари томонидан;
    • идоравий нотариал архивлар томонидан;
  • адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда ФҲДЁ органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш.

 

Хизматни олиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат этиш зарур. Марказ ходими электрон анкета тўлдиради. Унга киритилган маълумотлар ариза берувчининг ЭРИ билан тасдиқланади. Кўрсатилаётган хизмат турига қараб, анкетага ҳужжатлар пакети илова қилинади. Марказга мурожаат қилишдан тортиб ҳужжат берилгунга қадар амалга ошириладиган барча жараёнлар жадвалда кўрсатилган.   

 

Хизмат

Кўриб чиқувчи орган

Анкетага илова қилинадиган ҳужжатлар

Ваколатли орган томонидан кўриб чиқиш муддатлари

Ундириладиган йиғим миқдори

Сўралаётган ҳужжатни ариза берувчига тақдим этиш

Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома

 

Давлат хизматлари марказлари биноларида жойлашган ҳудудий ФҲДЁ бўлимлари.

Ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги ёки бола туғилган жойдаги Марказга ариза берилади. 1 июндан давлат хизматлари экстерриториал тамойил бўйича кўрсатилади. 

1) Бола туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотнома;

2) ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;

3) никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома).  

2 иш куни

 15% ЭКИҲ

Шахсни ҳужжат олинганлиги ҳақида электрон тизим орқали хабардор қиладилар, келганида тилхат олиб тақдим этадилар.

 

ФҲДЁ органларидан архив маълумотномаси

ФҲДЁ органлари.

Қуйидагилар рўйхатдан ўтказадиган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари ҳақида маълумотномалар берадилар:

  • туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари, никоҳ уйлари;
  • Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари ФҲДЁ архивлари;
  • шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинлари;
  • консуллик муассасалари.

 

1) Паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

2) ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;

3) ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;

4) ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда – васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ФҲДЁ органига электрон шаклда юборилади, у уларни олган вақтдан бошлаб 1 иш соати мобайнида маълумотномани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказига юборади.

 

 

5% ЭКИҲ

Маълумотнома ариза берувчининг электрон манзилига юборилади. Шахснинг сўровига кўра у электрон ёки қоғоз шаклида муҳр босиб берилиши мумкин.

 

 

Нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати

Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар

1) Паспорт нусхаси;

2) ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – унинг нусхаси;

3) марҳум номидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида архив ҳужжатлари олинаётганда – марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома ва ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

4) ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда – васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

5 иш куни 

5% ЭКИҲ

Тўлов амалга оширилгандан сўнг архив ҳужжати электрон ёки қоғоз шаклида (нотариал тасдиқланган ҳужжат дубликати – фақат қоғоз шаклида) берилади. Ариза берувчининг сўровига асосан – Давлат хизматлари марказининг муҳри босиб берилган ҳолда.

 

Нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма  

2 иш куни

5% ЭКИҲ

Архив ҳужжатларидан нусхалар

2 иш куни

2% ЭКИҲ

Архив маълумотномаси

 

1 иш куни

 1% ЭКИҲ

Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш

Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

1) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

2) хорижий давлат – 1961 йилги Гаага конвенцияси қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат.

 

Сканерланган ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида электрон шаклда адлия органига юборилади, ҳужжатларнинг асл нусхаси шу куннинг ўзида етказилади.

Уларни кўриб чиқиш ва апостиль қўйиш 5 иш кунини олади.

20% ЭКИҲ

Шахсни электрон тизим орқали хабардор қиладилар, келганида апостиль қўйилган ҳужжатни тақдим этадилар.

 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум