Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Давлат инвестицияларини бошқариш тизими такомиллаштирилади

25.04.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2022 йилдаги “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 206-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Халқаро валюта жамғармасининг давлат инвестицияларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялари ва Ўзбекистон Республикасининг давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш тўғрисида (PIMA) ҳисоботни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган объектлар (лойиҳалар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисидаги низом.

 

2022 йил 1 июнга қадар бюджет тизимининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашнинг махсус автоматлаштирилган электрон тизимини яратиш ва уни “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш ишлари якунланади.

 

2022 йил 1 августга қадар ишлаб чиқилган махсус электрон тизимни тажриба тариқасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК орқали синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48