Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак

Давлат муассасаси қандай фаолият кўрсатиши керак

24.07.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2023 йилдаги 302-сон қарори билан Давлат муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2022 йил 8 февралдаги “Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-123-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Низом, хусусан, қуйидагиларни белгилайди:

  • давлат муассасасининг ҳуқуқий мақоми;
  • давлат муассасасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
  • давлат муассасасини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш,  филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этиш тартиби;
  • давлат муассасаcи фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш тамойиллари;
  • давлат муассасаси фаолиятини назорат қилиш тартиби.

 

Давлат муассасаси монополияга қарши органнинг дастлабки розилиги олингандан сўнг ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.