Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Давлат органларида ички аудит қандай ўтказилади

30.12.2022

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг “Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (27.12.2022 й., рўйхат рақами 3406)

 

Ҳужжат вазирлик ва идораларда ички аудит ўтказиш, ички аудит жараёнида ҳужжатларни расмийлаштириш, натижалар бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш тартибини белгилайди ва керакли ҳужжатлар шаклларини акс эттиради.

 

Аудит объекти хавф даражаларини аниқлашда қуйидаги хавф омилларидан фойдаланилади:

  • объектнинг йиллик молиялаштириш ҳажми;
  • объектга ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши;
  • объектда раҳбарият ва молия-хўжалик тузилмалари ходимларининг қўнимсизлиги;
  • объектнинг молиявий фаолиятига оид жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари;
  • фаолият юритаётган ходимлар сони;
  • ўтган давр мобайнида амалга оширилган транзакциялар сони;
  • тузилган шартномалар сони;
  • ичида молиявий назорат ва ички аудит тадбири амалга оширилмаган давр;
  • дебитор ва кредитор қарздорлик ҳажмининг ўсиши.

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.12.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.