Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Давлат тиббий суғуртаси босқичма-босқич жорий этилади

12.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид  чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-311-сон қарори қабул қилинди.

 

Давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш Давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда аҳолидан суғурта учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат тиббий суғуртаси механизмларини босқичма-босқич жорий этиш қуйидагиларни назарда тутади:

  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини тасдиқлаш ва ушбу пакетга киритилган тиббий хизматлар ва дори воситаларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдим этиш;
  • кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлардан бепул фойдаланиш учун белгиланган муддатларда тегишли тиббий кўриклардан ўтиш, оилавий шифокорга ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиш талаб этилади (шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш бундан мустасно). Бунда оилавий шифокор тор соҳа шифокорларига ёки шифохоналарга электрон йўлланма беради;
  • бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи ташкилотлар ва уларга бириктирилган Ўзбекистон фуқаролари, солиқ резиденти деб эътироф этилган чет эл фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар (вояга етмаганлар учун – ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари) ўртасида битим тузилади;
  • шифокор расмийлаштирган электрон рецепт асосида дори воситалари кафолатланган пакет доирасида беморларга дорихоналар томонидан бепул берилади ва дорихоналарнинг тегишли сарф-харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади. 

 

Шу билан бирга, тиббиёт ташкилотлари фаолиятидаги жараёнларни ўз ичига олувчи бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинадиган “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими ишга туширилади.

 

Кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларни кўрсатишга давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб этилади. Бунда туман (шаҳар), вилоят ва республика шифохоналарида бепул даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланади.

 

Имтиёзли тоифадаги шахслар шифокор кўрсатмасига биноан ахборот тизими орқали шакллантириладиган йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул даволанади.

 

Ҳужжатга асосан, 2025 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагилар давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда туман (шаҳар) ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида режали стационар тиббий ёрдамни электрон навбат асосида бепул олиш ҳуқуқига эга бўлади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўловчилар;
  • Солиқ кодексига мувофиқ меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган миқдорларда солиқ тўлаган шахслар;
  • вояга етмаганлар, таълим ташкилотлари ўқувчи-талабалари, ҳомиладор аёллар ва икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган шахслар, меҳнат органларида ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтганлар, давлат пенсиясини олувчилар ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари. 

 

2027 йил 1 январдан бошлаб сўнгги бир йил давомида камида 6 ой ЖШДС ёки ижтимоий солиқ тўлаганлар, шунингдек вояга етмаганлар, ўқувчилар ва талабалар учун юқори технологик тиббий ёрдам бепул амалга оширилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси тўғрисидаги низом ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 11 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова