Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Давлат улушига эга корхоналарнинг ихтисосли бўлмаган активлари савдога чиқарилади

06.05.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2021 йилдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 266-сон қарори қабул қилинди.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат иштирокидаги корхоналар ва банклар билан биргаликда бўш турган, ихтисосли бўлмаган активлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлар яхлит хатловдан ўтказилган ва улардан келгусида самарали фойдаланиш таклифлари ишлаб чиқилган.

 

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларидан самарали фойдаланиш мақсадида давлат ташкилотлари, устав капиталида (фондида) давлат улуши устувор бўлган хўжалик жамиятлари ва банкларнинг бошқарув органлари қарорига асосан:

  • Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат мулки сифатида баланс қийматида ўтказиладиган ва кейинчалик оммавий савдолар орқали сотиладиган объектлар рўйхати;
  • Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кейинчалик самарали фойдаланиш учун давлат мулки сифатида баланс қийматида оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул ўтказиладиган объектлар рўйхати;
  • устав капиталидаги улушлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик жамиятларига баланс қийматида ўтказиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

 

Давлат акциялари жозибадорлигига қараб битта лот асосида савдога чиқарилади. Улар оммавий савдоларда уч ой давомида сотилмаган тақдирда белгиланган бошланғич нархда қайта савдога чиқарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.