Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Деҳқонлар ва томорқа ер эгалари молиявий қўллаб-қувватланади

29.01.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 27.01.2021 йилдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4964-сон қарори қабул қилинди.

 

Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 200 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади. Маблағлар тижорат банклари орқали Давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағлари ҳисобидан берилади. Ушбу маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:

  • «Томорқа хизмати» МЧЖлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • томорқа ер эгаларини молиявий таъминлаш.

 

Мазкур маблағларнинг 100 млрд сўми жорий йилнинг биринчи чорагида, қолган қисми ҳақиқий талабдан келиб чиқиб, кейинги чоракларда молиялаштириб берилади. Камида 50 млрд сўми «Туронбанк» АТБ орқали лимончилик йўналишидаги лойиҳалар учун ажратилади.

 

Шунингдек Жамғарманинг 413 млрд сўм миқдоридаги маблағлари тижорат банклари орқали кредит маблағлари ажратишга йўналтирилади. Жамғармага «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ҳамда АТ «Халқ банки» билан биргаликда Жамғарма томонидан аввал ажратилган кредит маблағларининг сўндирилган қисми ҳисобидан янги лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит маблағлари ажратилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.