31.10.2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Дори-дармонлар нархи назоратга олинади
Дори-дармонлар нархи назоратга олинади
03.11.2016
![](/img/mw250/e5/93/91f23c2cc7cbdabb00579e9641fc.png)
Чекланган устамалар ва белгиланган нархлар
Жорий қилинаётган тартиб бўйича 1.01.2017 йилдан эътиборан:
- четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади (уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар):
- улгуржи савдо учун — сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;
- чакана савдо учун — улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;
- ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари (167 номда) ва тиббиёт буюмлари (22 номда) тасдиқланган рўйхатга кўра белгиланган нархларда сотилади, уларни четдан харид қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар бир номдаги дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланадиган квоталар доирасида мамлакатимизда тегишли фаолият билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган улгуржи ва улгуржи-чакана компаниялар ўртасида тендер ўтказиш асосида амалга оширилади.
Нархлар назорати ва мониторинги
Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш учун Республика комиссияси тузилади.
Унинг асосий вазифалари:
- мамлакатимиз фармацевтика бозорининг таъминланганлик даражасини тизимли таҳлил этиш ва шу асосда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари турларини диверсификация қилиш ҳамда ички бозорни янада бойитишга доир таклифлар ишлаб чиқиш, масъул давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш;
- рўйхатга киритилган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун қайд этилган нархларни белгилаш (ҳар чоракда), тасдиқланган рўйхатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
- рўйхатга киритилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархларига риоя этилишини назорат қилиш тадбирларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш.
Вазирлик ва идораларга Қарорда белгилаб берилган алоҳида чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар юклатилди.
Қонунчиликда ўзгаришлар
Тасдиқланди:
- Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни назорат қилиш Республика комиссияси ҳақидаги Низом;
- Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархларини назорат қилиб тартиби ҳақидаги Низом.
1.01.2017 йилдан бошлаб:
- 14.01.1999 йилдаги 19-сон «Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида”ги;
- 5.08.2000 йилдаги 307-сон «Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ўз кучини йўқотади.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз
.