Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Дори воситалари ва тиббий буюмларни олиб чиқиб кетиш вақтинча тўхтатилади

23.07.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2020 йилдаги «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 449-сон қарори қабул қилинди.

 

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда:

  • рўйхатга (1-илова) мувофиқ тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, селен, магний ва витамин D моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан, – мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш;
  • рўйхат (2-илова) бўйича дори воситалари импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда)  асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш мумкин. Махсус республика комиссиясига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг хулосаси асосида мазкур рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди;
  • дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона режими бундан мустасно) вақтинчалик тўхтатилади.

 

Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар маҳсулот сифати ва хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади ҳамда маҳсулот реализация қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига реализация қилинган маҳсулот ҳақида ҳисобот берадилар.

 

Қарор билан:

  • Давлат божхона қўмитасига ДХХнинг Чегара қўшинлари билан биргаликда республика ҳудудидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;
  • Транспорт вазирлигига дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни Ўзбекистонга олиб келиш юзасидан рейсларни ташкил этиш таклифини билдирган ташаббускорларга амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50