Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Дзюдо оммавий спорт турларидан бирига айланади

21.06.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 20.06.2022 йилдаги “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-286-сон қарори қабул қилинди.

 

Дзюдо спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари:

  • дзюдони аҳоли ўртасида оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
  • мактабгача ёшдаги болаларда дзюдога қизиқиш уйғотиш ва жанг санъатининг ушбу тури бўйича бошланғич кўникмаларни шакллантириш;
  • дзюдо бўйича профессионал тренерлар, малакали ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;
  • дзюдо инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш, умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо заллари сонини кўпайтириш;
  • Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жисмоний тайёргарлик машғулотлари дастурига дзюдони босқичма-босқич киритиш, улар тизимидаги таълим муассасалари ўқувчи-талабалари учун ушбу спорт тури бўйича факультатив машғулотлар ва тўгараклар ташкил қилиш.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб анъанавий тарзда дзюдо спорт тури бўйича Ўзбекистонда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:

  • катталар ўртасида "Катта дубулға" халқаро турнири;
  • Осиё чемпионати ғолиби ва Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида халқаро турнир;
  • умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Халқ таълими вазири кубоги";
  • ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида "Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги";
  • Қуролли Кучлар тизимида "Мудофаа вазири кубоги";
  • 2024-2025 йилларда ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпионати.

 

Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳар олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари негизида Денов ҳамда Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари ташкил этилади.

 

Дзюдо мактабларида миллий терма жамоаларга ёш спортчиларни танлаб олиш ва тайёрлаш амалга оширилади. Ўқишга 5-синфдан қабул қилинади ҳамда таълим олиш муддати етти йил этиб белгиланади.

 

Шу билан бир қаторда, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

  • умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо спорт турини ривожлантириш бўйича "Болалар учун дзюдо" дастурини;
  • мактабгача таълим ташкилотларида "Мактабгача дзюдо" лойиҳасини жорий қилиш топширилди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2023 йилларда дзюдо спорт турини янада ривожлантириш бўйича "йўл харитаси";
  • 2022-2025 йилларда дзюдо спорт турини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.