Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди

Экологик хавфли маҳсулотларни олиб кириш устидан назорат кучайтирилди

19.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2021 йилдаги «Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 75-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат «Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб ташлаш устидан назорат қилиш тўғрисида»ги Базель конвенциясига мувофиқ экологик сертификатланиши лозим бўлган экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни импорт ва экспорт қилишни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.

 

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқишда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом қоидалари алоҳида белгиланган тартибда республика ҳудудидан транзит ўтадиган махсус юкларга нисбатан татбиқ этилмайди. Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни олиб кириш ва олиб чиқиш Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида аккредитациядан ўтган экологик сертификатлаш органи томонидан берилган экологик сертификатга асосан амалга оширилади.

 

Низомга мувофиқ Базель конвенцияси иштирокчиси бўлмаган давлатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати тасдиқланган экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни республика ҳудудига олиб киришлари ва республика ҳудудидан олиб чиқишлари қатъиян тақиқланади.

 

Экологик сертификатни олиш учун ариза берувчи «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали ёки тўғридан-тўғри экологик сертификатлаш органига ариза билан мурожаат этади.

 

Ариза берувчи томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • тасдиқланган шаклга мувофиқ расмийлаштирилган экологик сертификатлашни ўтказиш учун ариза. Унда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг номи, миқдори, ТИФ ТН коди кўрсатилади;
  • экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни олиб кириш учун – инвойс/ҳисобварақ-фактура, юкхат ҳамда олиб чиқиш учун – инвойс/ҳисобварақ-фактура;
  • олиб кирилаётган экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг аниқ ҳажми кўрсатилган ташқи савдо шартномаси ва маҳсулотларни етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган келишув нусхаси (экологик сертификатлаштириш бир йилга амалга оширилганда талаб этилади).

 

Экологик сертификат ўзбек ёки рус тилларидаги белгиланган намунадаги бланкада қуйидаги муддатларга берилади:

  • битта ташқи савдо шартномаси ва келишув нусхасига асосан – 1 календарь йилдан ошмаган муддатга;
  • экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг ҳар бир турига – 1 йилдан ошмаган муддатга;
  • серияли ишлаб чиқариш учун – 3 йил муддатга.

 

Мажбурий экологик сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати 30.01.2021 йилдаги 43-сон ВМҚга (1.05.2021 йилдан кучга киради) 1-иловада берилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.05.2021 йилдан кучга киради.


Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-12-13
  • USD:12860.09 (+0.00) сум
  • EUR:13515.95 (+0.00) сум
  • RUB:123.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50