Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Экология соҳасига – илғор технологиялар ва инновациялар

03.12.2018

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2018 йилдаги 958-сон қарорида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий-тадқиқот базасини янада ривожлантириш назарда тутилган.



Шу муносабат билан Экология давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ИТИ Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти этиб давлат муассасаси шаклида қайта ташкил қилинди.

 

Унинг фаолияти кластер моделининг тўлиқ туркуми: аниқ илмий ғоя ишлаб чиқиш – уни тажриба намунасида рўёбга чиқариш – синовлар ўтказиш – ишлаб чиқаришга жорий этишни қамраб олади.

 

Илмий кластер олдига қуйидаги вазифалар қўйилган:

  • ҳаво, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтириш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун мутлақо янги технологияларни, ш.ж. маиший ва саноат учун мўлжалланган техник воситаларни ишлаб чиқиш;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илғор хорижий технологиялар ва инновацияларни амалиётга татбиқ этиш;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича талаб ва стандартларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • хорижий илмий-тадқиқот муассасалари ва марказлари билан биргаликда илмий конференциялар, семинарлар, тадқиқотлар, лойиҳалар, ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни ўқитишни ташкил этиш;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида энг яхши оммабоп технологияларнинг ҳар йилги каталогини тайёрлаш ва б.  

 

Бир ой муддатда институтга тажриба станцияси ташкил этиш учун Янгийўл туманида жами 3 гектар ер майдони ажратилади.

 

Қайта ташкил этилган муассасанинг тузилмаси тасдиқланди. Ходимларнинг чекланган умумий сони амалга ошириладиган ишлар ҳажмига боғлиқ бўлади ва 45 нафарни, шу жумладан илмий ходимлар 23 нафарни ташкил этади.

 

Ҳар йили Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига келиб тушадиган маблағларнинг камида 5%и ИТИни молиялаштириш учун ажратилади.

 

Муассаса ишлаб чиқиладиган техника воситалари намуналарини синовдан ўтказиш чоғида «Сувсоз» ДУК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК билан ҳамкорлик қилади.

 

2019–2020 йилларда институт учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган илмий-лаборатория ускуналари, реагент ва бутловчи материаллар тасдиқланган рўйхатлар бўйича харид қилинади. Бунга Инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағ ажратади.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум