Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Экспорт контрактлари божхонада ҳисобга қўйилмайди: энди истиснолар қилинмайди

27.11.2018

Рус тилида ўқиш

Айрим турдаги товарларга нисбатан экспорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш борасидаги истисно тартибида амал қилган талаб бекор қилинди (24.11.2018 йилдаги ПФ–5582-сон Фармонга қаранг).

 

2003 йил 1 октябрдан буён Ўзбекистонда импорт контрактларининг божхона мониторинги тизими (Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими, ТСОЯЭАТ) амал қилади. У экспорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш заруратини деярли тўлиқ қондирди. ТСОЯЭАТ фаолият юритиши тартиби – бу ерда.

 

Бироқ шу пайтгача истиснолар сақланиб қолган эди. Қуйидаги ҳужжатларда кўрсатилган товарларга нисбатан экспорт контрактлари (қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлар бундан мустасно) давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим эди:

  • Президентнинг 3.11.2017 йилдаги «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5215-сон Фармонига 1-иловада;
  • Президентнинг 15.12.2017 йилдаги «Ташқи бозорларда маҳаллий товарлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатдошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–5286-сон Фармонига 1-иловада;
  • Президентнинг 3.11.2017 йилдаги «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3351-сон қарорига иловада.

 

Президентнинг 24.11.2018 йилдаги ПФ–5582-сон Фармони кучга кириши билан барча товарларга нисбатан экспорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб бекор қилинди. Тегишинча, юқорида санаб ўтилган истисноли ҳолатлар ўз кучини йўқотади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

  Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум