Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими ташкил этилди

21.12.2018

Рус тилида ўқиш


Президентнинг 20.12.2018 йилдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳужжат матнидан кўчирма ЎзАда эълон қилинган.  

 

Экспорт қилувчиларнинг ташқи бозорлардаги муваффақияти давлат томонидан қўллаб-қувватлашга боғлиқ. Шу боис Ўзбекистон Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимини ташкил этмоқда. Тизим тадбиркорларга маслаҳат ва пул билан ёрдам беради. Шу тариқа унинг вазифалари 2 қисмга бўлинади:

 

Экспорт фаолиятига ахборот-таҳлилий кўмаклашиш

Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш  

– экспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини амалга оширишда кўмаклашиш;

 

– маркетинг, нарх шаклланиши, транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ҳамда божхона маъмуриятчилиги (шу жумладан, хориждаги) масалалари, “ягона дарча” тамойили асосида ташқи бозорларга кириш шароитлари бўйича экспорт қилувчиларга ва уларнинг чет элдаги ҳамкорларига ахборот ва маслаҳат кўмагини кўрсатиш;

 

– хорижий харидорни излашга ва экспорт шартномасини тузишга қадар музокаралар жараёнига, шу жумладан, уларнинг лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш;

 

– республика вазирликлари ва идоралари, вилоятлар ҳамда туман ҳокимликлари билан миллий маҳсулотларни чет элга экспорт қилиш, экспорт қилувчиларни экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар, мавжуд имтиёзлар ва преференциялар, ваколатли давлат органларининг вазифалари ва функциялари тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашда тизимли ҳамкорликни таъминлаш;

 

– ҳудудларда ахборот-маслаҳат марказлари тармоғини ташкил этиш;

 

– маҳаллий экспорт қилувчилар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар базасини таъминлаш орқали электрон ташқи савдо майдончаларини юритиш, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига етакчи халқаро электрон тижорат майдончаларига кириш учун ёрдам кўрсатиш;

 

– ишончли сифатли маҳсулот етказиб берувчи сифатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳалоллигини исботлаш учун, шу жумладан, ҳар йили “Made in Uzbekistan” миллий кўргазмасини, тармоқ ва минтақавий товарлар кўргазмалари ва савдо ярмаркаларини ўтказиш, халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда иштирок этиш йўли орқали ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда илгари суриш бўйича “Made in Uzbekistan” дастурини амалга ошириш;

 

– экспорт қилишни бошлаётганлар учун ўқув семинарлари ва тренинглар, тадбиркорлар учун хорижий мамлакатларга ташқи савдо масалалари бўйича савдо миссиялари ташкил этиш ва ўтказиш.

– экспорт қилувчи корхоналарни молиявий ресурслар билан таъминлаш, нохомашё экспорт ҳажми, миллий экспорт қилувчилар ва уларнинг маҳсулотларини сотиб оладиган мамлакатлар сонини оширишга кўмаклашиш;

 

– кўргазма стендларини ташкил этиш ва республика корхоналарининг халқаро савдо ярмаркалари, тақдимотлари ва реклама кампанияларида иштирок этиши, шу жумладан, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни потенциал бозорларда илгари суришни молиялаштириш;

 

– миллий маҳсулотларни хорижий ваколатли органлар томонидан расмийлаштирилиши орқали стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг ҳам республикадаги, ҳам хориждаги халқаро тизимларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида экспорт қилувчи корхоналарга мақсадли молиявий ёрдам кўрсатиш;

 

– молиявий қўллаб-қувватлаш ва миллий экспортни суғурталашнинг замонавий механизмларини муваффақиятли қўллаган хорижий мамлакатлар тажрибасини инобатга олиб, шу жумладан, халқаро молиявий институтларни жалб қилган ҳолда экспортолди ва экспортни молиялаштириш, экспорт кредитлари ва таваккалчилигини суғурталаш механизмларини жорий этиш;

 

– савдони молиялаштириш учун халқаро ва хорижий молия институтларининг қарзлари ва имтиёзли кредитларини жалб қилиш;

 

– бошқа комплекс молиявий ва консалтинг хизматларини кўрсатиш.

 

Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг фаолияти Ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади. Бунинг учун унинг ҳузурида Экспортни рағбатлантириш агентлиги ташкил этилади. Унинг фаолиятига ҳар йили 15 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдордаги маблағ йўналтирилади.

 

Бундан ташқари, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Ташқи савдо вазирлигига ўтказилди. Компания экспорт кредитлари ва операцияларини суғурталайди.  Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари қошида эса савдо ваколатхоналари ташкил этилади.

 

Самир Латипов. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум