Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Экстремизмга қарши курашиш: материаллар олиб ташланади, ташкилотлар “қора рўйхатга” киритилади

31.07.2018

Рус тилида ўқиш

 

30.07.2018 йилдагиЭкстремизмга қарши курашиш тўғрисидаЎРҚ-489-сон Қонун қабул қилинди. Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва уч ой ўтгач кучга киради.

 

Экстремизм – бу ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳокимиятни зўрлик ишлатиб эгаллашга ва унинг ваколатларини ўзлаштириб олишга, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга қаратилган ҳаракатларнинг ашаддий шакллари ифодаcи. Экстремистик фаолият ҳам кўрсатилган ҳаракатларни режалаштириш, ташкиллаштириш, тайёрлаш ёки содир этиш, ҳам уларни амалга оширишга оммавий чақиришда ифодаланади.

 

Қайд этиш жоизки, жиноят қонунчилигида экстремистик фаолиятнинг кўрсатилган таркиби мустақил жиноят ҳисобланади, уларнинг ҳар бирига содир этилган қилмишнинг оғирлигига мувофиқ санкциялар назарда тутилган: масалан ЖКнинг 155-моддаси (терроризм), ЖКнинг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва ҳоказо.

 

Қабул қилинган Қонун жиноят-ҳуқуқий квалификацияга дахл қилмайди, у терроризмни олдини олиш  бўйича чора-тадбирлар тизимини белгилаган. Унга қуйидагилар киради:

 

  • тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни ташкил этиш, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, тегишли адабиётларни ишлаб чиқиш ва ҳ.к. йўли билан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш;

 

  • экстремистик фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик тўғрисидаги расмий огоҳлантириш - экстремистик фаолият белгиларини ўз ичига олган, тайёрланаётган ғайриқонуний ҳаракатлар тўғрисида етарлича ва аввалдан тасдиқланган маълумотлар мавжуд бўлган ҳамда жавобгарликка тортиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда йўл қўйилади.  Уни чиқаришнинг аниқ асослари кўрсатилган ҳолда мансабдор шахслар ва жисмоний шахслар номига ёзма шаклда йўлланади. Олинган огоҳлантиришдан норози бўлган тақдирда, тегишли ваколатли давлат органининг юқори турувчи мансабдор шахсига (пастроққа қаранг) ёки судга шикоят қилиш мумкин.

 

  • юридик шахс томонидан экстремистик фаолият амалга оширилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги тақдимнома - юридик шахс томонидан унинг фаолиятида экстремизм белгилари мавжудлиги тўғрисида далолат берувчи қонун бузилиши содир этилган тақдирда, прокурор ёки ваколатли давлат органининг (пастроққа қаранг) бошқа ходими томонидан киритилади. Тақдимномада аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш учун муддат белгиланади ва агар шу давр мобайнида улар бартараф этилмаса ёки у киритилган кундан эътиборан бир йил ичида экстремизм белгилари мавжудлиги ҳақида далолат берувчи янги фактлар аниқланса, прокурорнинг (ваколатли давлат органининг бошқа ходими)  тақдимномасига асосан юридик шахснинг фаолияти 6 ойгача бўлган муддатга тўхтатиб турилади ёки Олий судининг қарори билан тақиқланади.

 

  • экстремистик материалларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этишни тақиқлашшу жумладан ОАВда ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернетда аниқланган экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгилари йўқ қилинади ёки олиб ташланади. Йўқ қилиш ёки олиб ташлаш имконсиз бўлган тақдирда улар жойлаштирилган ресурсларга кириш чекланади;

 

  • экстремизмни молиялаштиришни тақиқлашбунинг учун бу операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни назорат қилади,  ички назоратни амалга оширади (бу ерга қаранг) ва тегишли тарзда текшириш чораларини кўради. Экстремистик фаолиятга алоқадор шахслар томонидан амалга ошириладиган операциялар зудлик билан ва олдиндан хабардор қилмаган ҳолда тўхтатиб турилади, уларнинг пул маблағлари ёхуд бошқа мол-мулки музлатиб қўйилади (тартибга қаранг).

 

  • юридик шахснинг фаолиятини тўхтатиб туриш - ташкилот экстремистик фаолиятга алоқадор бўлган тақдирда ваколатли давлат органининг (пастроққа қаранг) аризасига кўра суднинг қарори билан тўхтатиб турилади. Экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан фаолияти тўхтатиб турилган юридик шахсларнинг рўйхати Адлия вазирлиги ва Олий суднинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

 

  • ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш - ташкилот, агар унинг таркибий тузилмаларидан ҳеч бўлмаса биттаси  (бўлинмаси, филиали ва ваколатхонаси) экстремистик фаолиятни амалга ошираётган бўлса, экстремистик ташкилот деб топилади.
    Ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш тўғрисидаги ариза Бош прокурорнинг Олий судга берган аризаси бўйича амалга оширилади. Қайси ташкилотларга нисбатан суднинг уларни экстремистик ташкилот деб топиш ва Ўзбекистонда уларнинг фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлса, ўша ташкилотларнинг рўйхати Адлия вазирлиги ва Олий суднинг сайтларида эълон қилинади.

 

! ДХХ,  Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги, ДБҚ, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ҳисобланади.

 

Қонун 31.10.2018 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.

 


[1] экстремистик материал - экстремистик фаолиятни амалга оширишга ошкора даъват қиладиган ёхуд шундай фаолиятни амалга ошириш зарурлигини асослаб берадиган ёки ошкора оқлайдиган, тарқатиш учун мўлжалланган ҳужжат ёки ҳар қандай воситадаги бошқа ахборот.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум