Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Электромобиллар учун қувватлаш станциялари тармоғи кенгаймоқда

05.11.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2024 йилдаги «Республикада 2024-2025 йилларда электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-732 сон қарори қабул қилинди.

 

2025 йил 1 февралдан давлат муассасалари, меҳмонхоналар, бизнес-марказлар, савдо ва умумий овқатланиш объектлари, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари инфратузилмаси объектлари лойиҳаларида тўхташ жойларининг камида 5 фоизи электромобилларни қувватлаш станциялари билан жиҳозланиши керак.

 

Шунингдек, кўп қаватли уйлар яқинида, шу жумладан уларга яқин жойлашган тўхташ жойларида максимал қуввати 22 кВт бўлган станцияларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат билан давлат органлари, маҳаллий ижро органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудида станцияларни ўрнатиш жойларини "К-САВДО" автоматлаштирилган тизимида электрон аукцион орқали ижарага бериш рухсат этилади.

 

Ҳужжат билан электромобилларни қувватлаш станцияларини ўрнатиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди: · автотўхташ жойлари, ижтимоий объектлар ва давлат муассасаларида;

  • савдо ва бизнес-марказлар, умумий овқатланиш корхоналари, меҳмонхоналар ва кўп қаватли уйлар ёнида;
  • автоёқилғи қуйиш шохобчаларида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 4 ноябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова