Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Энергия тежаш масалалари қандай тартибга солинади

09.08.2024

Рус тилида ўқиш

Президент 07.08.2024 йилдаги "Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги ЎРҚ-940-сонли Қонунни имзолади. У 3 ойдан кейин кучга киради.

 

Қонун энергияни тежашнинг асосий тамойиллари, энергия самарадорлигини ошириш стандартлари, давлат томонидан тартибга солиш ва ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг йўналишларини белгилайди.

 

Ҳужжатда Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари кўзда тутилган бўлиб, у энергияни тежаш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди.

 

Энергетика вазирлиги – махсус ваколатли давлат органи бўлиб, у давлат дастурларини ишлаб чиқади, амалга оширади ва назорат қилади, давлат ахборот тизимини юритади, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги мақсадли кўрсаткичларга эришишга кўмаклашади.

 

Шунингдек, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг энергияни тежаш соҳасидаги ваколатлари белгиланган.

 

Қонун энергосервис компаниялари фаолияти жиҳатлари ва энергосервис шартномасининг хусусиятларини кўриб чиқади. Бундан ташқари, энергия менежменти, энергоаудит, энергетик экспертиза ва энергетик паспортга таърифлар берилган.

 

Шу билан бирга, энергияни тежаш механизмлари, Тармоқлараро энергия тежаш жамғармаси маблағларининг манбалари ва сарфланиш йўналишлари белгиланган.

 

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари:

● мониторинг тизимини жорий этиш ва мунтазам энергоаудит ўтказилишини таъминлаш;

● ёқилғи-энергетика ресурсларининг белгиланган сарф нормаларига қатъий риоя қилиш;

●энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида халқаро стандартларни қўллаш;

● барча турдаги биноларни иситиш ва совутиш, ёритиш, иссиқ ва совуқ сув таъминотида энергия сарфини тартибга солишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш.

 

Қонунда нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишдаги қоидабузарликлар учун жавобгарлик кўзда тутилган.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 9 ноябрдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова