Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун бериладиган субсидиялар миқдори ўзгартирилди

08.05.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2024 йилдаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 255-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия фақат томорқа ер эгасига ажратилиши ҳақидаги талаб бекор қилинди. Тегишли ўзгартиришлар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3,6 ва 7-бандларига киритилди. Юқорида кўрсатиб ўтилган бандларнинг янги таҳририда “талабгор” термини ишлатилган.

 

Бундан ташқари, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун бериладиган субсидиялар миқдори бекор қилинди. Энди субсидия миқдори Агентликнинг ҳудудий бошқармаси, етказиб берувчи ташкилот ва талабгор ўртасида тузилган уч томонлама шартнома шартларига боғлиқ бўлади. Тегишли ўзгартириш Низомнинг 3-бандига киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 02.05.2024 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова

 


Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48