Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2022 йилдаги «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги 348-cон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2022 йил 15 июль ҳамда 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлари белгиланди.
2022 йил 15 июлдан |
2023 йил 1 апрелдан |
|
Электр энергияси |
||
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва бюджет ташкилотлари |
800 |
850 |
Қолган юридик шахслар |
600 |
700 |
Табиий газ |
||
Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларига |
1 150 |
1 350 |
Иссиқлик электр станциялари ва электр энергияси ягона харид қилувчисига |
1 000 |
1 200 |
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва бюджет ташкилотлари учун |
1 300 |
1 350 |
Бошқа юридик истеъмолчилар |
1 100 |
1 350 |
Шунингдек, қуйидаги ўрнатилдики, унга мувофиқ:
- 2023 йил 1 апрелдан белгиланадиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари 2024 ва 2025 йилларда фақат йиллик инфляция даражаси миқдорида индексация қилиб борилади;
- 2026 йилдан бошлаб табиий газ, электр энергияси ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.
Аҳоли учун энергоресурларнинг нархлари ўзгаришсиз қолди.
Ҳужжат билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.07.2022 йилдан кучга кирди.
Саодат Усманова.