Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

"Ер қаъри тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди

04.11.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 31.10.2024 йилдаги 3 ойдан кейин кучга кирадиган "Ер қаъри тўғрисида"ги ЎРҚ-987-сонли Қонун имзоланди.

 

Қонун ер ости бойликларига эгалик қилиш ва тасарруф этиш, шунингдек улардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш вақтида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.

 

Ер ости бойликлари ва табиий равишда ер қаърида жойлашган барча фойдали қазилмалар Ўзбекистоннинг давлат мулки ҳисобланади, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва бу бойликлар давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ер қаъри участкалари олди-сотди, ҳадя, мерос, улуш, гаров предмети бўла олмайди ва бошқа ҳар қандай шаклда бегоналаштирилиши мумкин эмас.

 

Янги таҳрирдаги қонун ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни назарда тутади.

 

Ер ости бойликларидан фойдаланишга рухсат бериш жараёнида "ягона дарча" тамойили жорий этилмоқда. Шунингдек, лицензиатларга давлат органи назорати остида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномаларни, шу жумладан уларни сотиш, гаровга қўйиш ёки бошқа шахсларга бериш имконини берувчи механизм жорий этилмоқда.

 

Ҳужжатда геологик маълумотларга бўлган мулк ҳуқуқи, уларни инвесторлар томонидан алмашиш ва сотишга оид нормалар такомиллаштирилган. Халқаро амалиётга мувофиқ нормалари қатъийлаштирилган ва батафсиллаштирилган углеводородларга алоҳида эътибор қаратилган.

 

Шунингдек, норуда фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш ва қазиб олишга рухсат бериш тартиби белгиланган. Рухсатномаларга эга бўлган ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳисобот тақдим этишга доир талаблар ҳамда геологик ўрганиш ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун минимал йиллик харажатлар белгиланган.

 

Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар:

  • Вазирлар Маҳкамаси;
  • Кон-металлургия саноати ва геология вазирлиги;
  • Энергетика вазирлиги;
  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
  • Кон-металлургия саноати ва геология соҳасидаги назорат инспекцияси;
  • "Ер ости бойликларидан фойдаланиш маркази" давлат муассасаси;
  • жойлардаги ижро ҳокимияти органлари.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.02.2025 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова