Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда 2024 йилда бухгалтерия ҳисоби ва аудит қандай ривожланди ва 2025 йилда нималар ўзгаради Чиқиб кетаётган муассисга улушнинг ҳақиқий қийматини тўламаслик оқибатлари Минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини қандай ҳисоблаш керак

Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилди

15.01.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2025 йилдаги 6-сон қарори билан 24.11.2021 йилдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги ВМҚ-709-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.

 

Ҳужжат ЎРҚ-871-сон, ЎРҚ-973-сон қонунлар қабул қилиниши ҳамда Президентнинг 18.01.2024 йилдаги ПФ-15-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.  

 

Ўзгартириш ва қўшимчаларда қуйидагилар назарда тутилган:

• қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси ижарачиси ердан фойдаланишнинг асосий мақсадли вазифасини ўзгартирмаган ҳолда ер участкасини ижарага олиш шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга бериш (қайта топшириш) бўйича битимни расмийлаштириш учун нотариал идорага шахсан мурожаат қилиши шарт;

• қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси бошқа шахсга фақат тўлиқ ҳажмда ижарага берилиши мумкин, ер участкасини ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар эса ижаранинг қолган муддатига расмийлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 13.01.2025 йилдан  кучга кирди.

 

                                         Лола Абдуазимова