Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Дорихона ҚҚС тўловчиси бўлишни истамаса Хизматлар импорти бўйича тўланган ҚҚС бўйича фарқ шу ойда қайтарилган бўлса, уни ҳисобга олиш мумкинми Мол-мулк солиғи ва ер солиғини ПФ-67-сон Фармон бўйича қандай тўлаш керак БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати қандай тузилади – Buxgalter ProҚишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар – Buxgalter Pro

Ер участкаси майдони ҳисоботда акс эттирилади

27.08.2018

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (рўйхат рақами 2439-6, 20.08.2018 йил) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўловчи тўғрисида маълумот юридик шахсга тегишли бўлган умумий ер майдони бўйича гектарда кўрсатиладиган маълумотлар билан тўлдирилди.

 

Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китобига 1-илова қурилиши тугалланмаган объектлар билан банд бўлган ер майдонлари бўйича кўрсаткичлар акс эттириладиган учта устун билан тўлдирилди. Бундай объектлар бўйича ер солиғи уч баравар ставкада тўланади (Солиқ кодексининг 283-моддаси 3-қисми).

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг II чорагидан солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган юридик шахслар ҳам ер солиғини тўлайдиган бўлдилар. Улар Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекциялари (Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси ўрнига ташкил этилган, 2.04.2018 йилдаги ПФ-5392-сон Фармоннинг 2-банди) томонидан аниқланган ер участкалари бўйича ер солиғини Солиқ кодексининг 283-моддаси 3-қисмида белгиланган тартибда тўлайдилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ирина Ахметова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_