Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Ёш IT-мутахассисларга истеъмол кредити ажратиш тартиби тасдиқланди

28.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2022 йилдаги «Ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 617-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан амалдаги қонунчиликка ёшлар учун компьютер харид қилиш мақсадида истеъмол кредитларини ажратиш тартибини белгиловчи ўзгартиришларни киритиш назарда тутилган.

 

Маълумот учун: 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб АТ “Халқ банки”, АТ “Алоқа банк” ва “Микрокредитбанк” АТБ иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратишни бошлайди.

Бунда компьютер харид қилиш учун ажратиладиган истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисми Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади

 

Тартибга кўра:

  • “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахс номидан унинг вакили) тегишли сертификат берилгандан бошлаб 6 ой мобайнида исталган давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали сертификатни илова қилган ҳолда мурожаат этади;
  • Ёшлар ишлари агентлиги 5 иш куни ичида кўрсатилган сертификатни верификациядан ўтказиб, маълумотлар тасдиқланганда компенсация тўлаб бериш ҳақида маълумотнома беради ва мурожаатчилар рўйхатини автоматик тарзда банкка тақдим этади;
  • АТ “Халқ банки”, АТ “Алоқа банк” ва “Микрокредитбанк” АТБ келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқадилар ва улар маъқулланган тақдирда тегишли компьютер техникасини етказиб берувчиларга компьютер қиймати суммасини ўтказиб берадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 26.10.2022 йилдан кучга кирган.

                                                                                    

Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48